“Ўзбекистонда динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни” лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди.
2024 йил 3 июл куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли: лойиҳа натижалари” лойиҳаси якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази (ЖҚТМ) ва ХННТ Search for Common Ground-нинг Ўзбекистон Республикасидаги филиали томонидан ташкил этилди. Давра суҳбатида давлат идоралари вакиллари, УСАИД миссияси […]