Ўтган асрнинг 30-йиллари охирида Узоқ Шарқда яшовчи корейслар тарихнинг тегирмон тошларига тушишди. Собиқ СССРнинг ўша пайтдаги ҳокимияти нуқтаи назаридан, “ишончсиз” одамлар Ўрта Осиёга кўчирилди. Кўпчилиги Ўзбекистонга келиб қолган. Бу ерда тўсатдан уйларини, бошпанасини йўқотган одамлар маҳаллий аҳолининг меҳрибон муносабати туфайли ўзларининг иккинчи ватанларини топдилар.
Улар орасида Вон ва Еон оилаларининг кекса авлод вакиллари ҳам бор эди.
Улар иш топдилар, уй-жой қурдилар, фарзандлар туғдилар, катта қилдилар. Фарзандлари Руслан ва Олга оила қуриб, ўзлари ота ва она бўлишганда, барча ота-оналар қандай хурсанд бўлишди.
Руслан ака бир умр Асака трактор прицеплари заводида, ҳозир машинасозлик заводида муҳандис бўлиб ишлади. Олга Алексеевна халқ таълимидаги узоқ ва самарали фаолияти учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” унвонига сазовор бўлди. Бугун улар икки ўғил, келин, олти набира қуршовида.
Оиланинг тўнғич ўғли Игор Вон онасининг изидан борди. У ҳамонаси бир пайтлар каби таниқли ўқитувчи ва Андижондаги корейс диаспораси вакили.