jqtm
Yuklanmoqda...

МАРКАЗ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН АСОСИЙ ТАДБИРЛАР

Семинар-тренинглар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар

Журналист ва блогерларни малакасини ошириш бўйича қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда

Семинар-тренинг

2024 йил 3-4 апрел кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари учун ЁХҲТ ҳамкорлигида “Ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлашда медиасаводхонлик масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Медиасаводхонлик

2024 йил 18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси учун ЁХҲТ ҳамкорлигида “Ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлашда медиасаводхонлик масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Иқтисодий йўналишда

Қарши шаҳрида 2024 йил 25-26 апрел кунлари Фридрих Эберт фонди ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун “Иқтисодий ривожланиш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида тренинг ўтказилиши режалаштирилган.

Динлараро бағрикенглик

«Марказий Осиёда динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.