jqtm
Yuklanmoqda...

Журналистика талабаларига – динлараро бағрикенглик ҳақида

2-3 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) журналистика факультетлари талабалари учун “ОАВларда динлараро бағрикенглик масалаларини ёритиш: ҳуқуқий асослар ва замонавий ёндашувлар” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тренинг бошиданоқ тренерлар ва экспертларни бўлажак экспертлар медиа ва динлараро бағрикенглик мавзусига оид саволлар билан фаол кутиб олдилар. Интерфаол амалий машғулотлар, мини-маърузалар, викториналар, ақлий ҳужумлар форматида “дин”, “дунёвийлик”, “секуляризм”, “дунёвий давлат”, “теократик давлат”, “миллатлараро бағрикенглик” ва “динлараро бағрикенглик” тушунчаларининг моҳияти, келиб чиқиши ва мазмуни тушунтирилди.

Айниқса, дунё ва мамлакатдаги диний ҳаётнинг тарихи ва бугунги ҳолатига оид викторина саволлари талабаларга ёқди. Амалий машғулотлардан бири кичик гуруҳларда толерантлик мавзусида видеороликлар тайёрлашга бағишланди.  Чекланган вақт ичида талабалар топшириқга ижодий ёндашди ва ёшлар ўртасида мамлакатдаги миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ҳақида ҳиссий, жуда ижобий видеороликларни намойиш этдилар.