jqtm
Yuklanmoqda...

Замонавий жамиятда аёллар роли

Ушбу тадқиқот «Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини ривожлантириш, ҳимоялаш ва кенгайтириш мақсадларида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш» лойҳаси доирасида Фарғона вилоятида ўтказилган.

Мазкур тадқиқот мақсади Фарғона вилояти бўйича 30 та маҳаллани баҳолашдан иборат бўлган. Фарғона вилояти Ўрта Осиёдаги ноёб жой ҳисобланади. Бу ерда, кўзга ташланаётган тараққиёт белгиларига қарамай, одамлар ҳамон асрлар оша урф-одатлар ва анъаналарга риоя қилиб келмоқдалар. 

Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонун ҳужжатларида эркаклар ва аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам тенглиги эълон қилинган. Бироқ, амалиётда хотин-қизлар ушбу ҳуқуқлардан тўлиқ даражада фойдаланмайдилар. Айрим анъанавий маданий қадриятлар гендерлик роллари ва хатти-ҳаракатлар стереотипларини ривожлантиради, улар сезиларли даражада уйдаги зўравонлик ва унинг келгуси авлодлардаги репродукцияси сабабига айланади.

Хотин-қизларга қарши зўравонлик глобал муаммо ҳисобланади. Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан уйдаги зўравонлик чегара билмайди, бирон-бир муайян ижтимоий гуруҳлар, таълим ёки мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ эмас. Турли мамлакатларда уйдаги зўравонлик турлича шаклларга эга бўлади ва уларни ҳал қилишнинг ҳар хил йўлларини талаб қилади. Хотин-қизларга қарши зўравонлик умуман инсониятга қарши зўравонликнинг қисми ҳисобланади ва унинг оқибатлари умуман бутун жамиятга дахл қилади. Шу билан бирга, уни умумий ижтимоий муҳитдан ва маданий илдизлардан ташқари кўриб чиқиш мумкин эмас. Уйдаги зўравонлик мавзуси – жуда нозик мавзу, чунки, одатда, бундай зўравонлик ҳолатлари тўғрисида ҳаддан ташқари ёмон ҳодисалар – қотил ёкикиинг баларів зан жонигаў.

Бир томондан, мамлакатда демократия ва фуқаролик жамияти тамойиллари эълон қилинган ўтиш даврида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар фаоллиги ўсиш анъанала кузатилди. Хотин-қизлар озодлиги (эмансипацияси) эркаклар асрлар давомида анъанавий равишда ва асосийси – шак-шубҳасиз – ҳукмронлик ўрнини эгаллаган жамиятда реал воқеликка айланди. Сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча соҳаларида янги ўзгаришлар, шу жумладан анъанавий жинсий ролларда тубдан ўзгаришлар юз берди. Бозор ислоҳотлари шунга олиб келдики, эркаклар оиланинг моддий фаровонлигини таъминлашда ўз анъанавий ролини бажаришга ​​одир бўлмай қолдилар ва ушбу-ролл кўплаб оилаларда хотин-бошлабажла том.

Иккинчи томондан, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатлар истисносиз барчага дахл қилди. Ўсиб бораётган камбағаллик ва ишсизлик, албатта, эркакларда ҳам, хотин-қизларда ҳам акс этди. Бироқ, хотин-қизларнинг бола туғиш ва оилани таъминлаш специфик вазифалари оқибатида хотин-қизларнинг аҳволи оғирроқ бўлиб чиқди.  

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ваерлик тенгликни ривожлантириш учун курашиш мамлакатимизда жуда узоқ тарихга эга эмас. Бир неча йил олдин бу мутлақо янги мавзу, ижтимоий воқеликка янгича нуқтаи назар ҳисобланган. Хотин-қизларга қарши зўравонлик ва биринчи навбатда, шахсий, «оилавий» иш сифатида эмас, балки жидкий ижтимоий муаммо сифатида уйдаги зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва эътироф қилиш училинг маналабани. Уйдаги зўравонлик ва сексуал шилқимлик янада кўпроқ яширин муаммо бўлиб, унга қарши курашиш кўпинча шахсий ҳаётга аралашиш сифатида, баъзан эса – маданий анъаналар тикланишанига бажауз солатида.

Мазкур социологик тадқиқот Фарғона вилоятининг учта туманида аҳолининг – эркакларнинг ҳам, хотин-қизларнинг ҳам уйдаги зўравонлик муаммосига муносабатини, ушбу турдаги зўравонликнинг тарқалганлик даражасини аниқлаш ва уйдаги зўравонликка қарши ҳаракатлар учун эҳтимолий йўлларни белгилаш мақсадида ўтказилган. Айнан шу туфайли тадқиқот диққат-эътибор уйдаги зўравонлик ҳолатларига эмас, балки унинг омиллари ва сабабларига ҳамда уйдаги зўравонлик муаммосига муносабатларга қаратилган ҳолда ўтказилди, нафақат зўравонликдан жабрланганлар, балки маҳалла аҳолисининг умумий рўйхатидан танлаб олинган қайнаналар ва келинлар, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.

Тадқиқот Д.Тўхтасинова томонидан Фарғона шаҳрида, Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Фарғона туманларида  ўтказилди. “Меҳржон” маркази тадқиқот ташкилотчиси ва ҳамкори бўлди.

Тадқиқот натижаларини батафсил ўрганиш учун http://www.qvant.uz/pl/news/233 ҳаволани босинг.

Д.Тўхтасинова – “Меҳржон” маркази ташкилотчиси

ва тадқиқот ўтказиш бўйича ҳамкор