jqtm
Yuklanmoqda...

Глобал фуқароликни тарғиб қилишда журналистнинг ўрни

Глобаллашув  шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.  Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.

Бу каби холатларни олдини олишда эса  кенг жамоатчилик орасига  тезкорлик  билан кириб бора оладиган журналистларнинг ўрни катта.  Улар томонидан тайёрланадиган материаллар орқали ёшлар бу каби хоолатларга алданиб, йўлдан адаймайди. Бу учун эса журналистлардан ҳам етарлича  билим ва тажриба талаб қилинади. Шу мақсадда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагидаги «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида журналист, блогер ва кўнгиллилар учун «Глобал фуқароликни тарғиб қилишда ОАВ ва волонтёрларнинг роли» мавзусида семинар-тренинг  ташкил  этилди.

Уч кун давомида журналистлар  жамиятда радикализм ва терроризм билан боғлиқ долзарб ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммолар тўғрисида назарий ва амалий машғулотлар ёрдамида журналистлар, блогерлар, кўнгиллиларнинг глобал фуқаролик, зўравон эсктремизмига қарши ва бағрикенглик масалалари бўйича хабардорлиги ошириш, уларнинг ОАВлардаги сифатли материаллари орқали фуқароларни бузғунчилик фаолиятига жалб қилинишининг олдини олиш, низолар ва камситилишларнинг пайдо бўлишига қарши хабардор қилиш, Оммавий ахборот воситалари билан ишлашда кўнгиллилар, блогерлар ва журналистларнинг замонавий мультимедиа воситаларидан фойдаланиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишди.

Мастура Хамраева