jqtm
Yuklanmoqda...

«Нафрат тили» нима? Уни ҳақоратдан қандай фарқлаш мумкин???

Гендер, этник, диний, ирқий ёки ижтимоий гуруҳ вакилларига қарши ишлатилган ҳар қандай камситувчи, таҳқирловчи маънодаги салбий гап-сўзлар ва визуал контент – «нафрат тили»дир

 «хейт-спич» («hate speech» — «нафратли нутқ»).

 «Нафрат тили»нинг ишлатилиши оқибатида одам ёки гуруҳ ҳақида салбий образ шаклланиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда  бундай мавзудаги постлар жамиятдаги парокандаликни, инсон ёки гуруҳга нисбатан тажовузни, зўравонлик ва хаттоки қотилликни ҳам  келтириб чиқариши мумкин. 

Ҳар қандай ҳақорат ҳам нафрат тили бўлавермайди.

Ҳақоратда одамнинг ирқий, диний, миллий тегишлигиги тилга олинмаслиги мумкин. Яъники, бир шахсга йўналтирилади.

Замонавий этика ҳар қандай матнда, айниқса, журналист матнларида нафрат тили умуман бўлмаслигини тақозо этади. Чунки аксарият ҳолларда бу онгга эмас, балки онг остига таъсир кўрсатади.