jqtm
Yuklanmoqda...

Бизнес режа тузишни ўргатамиз

Бизнес режа бу – амалга оширилмоқчи бўлган тадбиркорлик иши ҳақидаги ёзма ёки ҳисобот шаклидаги маълумотдир. Унда фаолиятнинг аниқ мақсади, лойиҳага қанча маблағ кетиши, даромади ва эҳтиёжлари батафсил акс этади. Уни тузиш учун эса, ўқиб ўрганиш, мутахасссис маслаҳати зарур.

«ИСТИҚБОЛЛИ AВЛОД» Қорақалпоғистон Республика  бўлими томонидан 16-августь куни Нукус шаҳрида доимий иш ўрнига эга бўлмаган, аммо ўзини ўзи банд қилишни мақсад қилган хотин-қизлар учун семинар тренинг ўтказилди.  Унда тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича назарий ва амалий дарслар ўтилиб, наъмунавий бизнес режалар тайёрланди.

Иштирокчилар ҳам семинарга фаол иштирок этишиб, мавзу доирасида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тренинг Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида ўтказилди.