jqtm
Yuklanmoqda...

Нукус туманида «Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмининг олдини олиш» лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди

Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг  радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга қўмаклашиш» масзусида 13-август куни  ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик масалалари юзасидан маълумот берилди, фикр алмашилди. Ҳар бир мавзу доирасида интерактив усуллар ёрдамида иштирокчиларнинг таклиф ва фикрлари ўрганилди. Қатнашчилар ўз таклифларини гуруҳларга бирлашган ҳолда ифодалашди.

Семинарда иштирокчиларга марказ томонидан бепул тақдим этиладиган психологик ва юридик хизматлардан фойдаланишлари учун тарқатма материаллар тарқатилди.