jqtm
Yuklanmoqda...

Касб-ҳунар сирларини эгаллашга амалий ёрдам

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида доимий иш ўрнига эга бўлмаган, ижтимоий кам таъминланган фуқаролар Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида касб ҳунарга ўқитилмоқда.

Бунда маълум ўқув маркази билан лойиҳада иштирок этаётган фуқаро қизиққан касб-ҳунар тури бўйича шартнома тузилади ва унинг ўқув курси учун ойлик ҳаражатлари (ўқув курси пули ва йўл кира ҳақи билан биргаликда) қоплаб берилади. 

Бунги кунда мазркур лойиҳа Нукус шаҳридаги кўплаб ишсиз фуқароларнинг касб-ҳунар эгаллашига амалий кўмак бермоқда. Мазкур лойиҳа орқали ўзининг қизиққан касбини пухта ўрганган лойиҳа иштирокчиларининг бири А.Шарапатдинова.

Батафсил маълумот учун лойиҳа ҳусусида А.Шарапатдинованинг сўзларини эшитинг: https://www.youtube.com/watch?v=3n3kg-MQqOs