jqtm
Yuklanmoqda...

Глобал фуқаровийлик қандай бўлиш керак?

Тошкент шаҳрида «Журналистларни қайта тайёрлаш маркази» ва Германиянинг Ўзбекистондаги  катталар таълими ташкилоти (DDV International) томонидан журналист, блогер ва кўнгиллилар учун уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

«Глобал фуқаровийлик, унинг аҳамиятини тушунишга кўмаклашиш ва бу соҳадаги кўникмаларни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар ва кўнгиллилар материаллари орқали мазкур мавзуни тарғиб қилиш» мавзуида ўтказилган тренингда республикада фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Семинарда миллатлараро ва динлараро бағрикенглик ғояларини илгари суриш ва жамиятда маданий хилма-хилликни янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот ишлари ёрдамида мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашга фаол таъсир ўтказиш каби тушунчалар бўйича маълумот берилди. ОАВда сифатли материаллар орқали фуқароларни бузғунчилик фаолиятига жалб қилинишининг олдини олиш, низолар ва камситилишларнинг пайдо бўлишига қарши хабардор қилиш бўйича машғулотлар ўтилди.

– Глобал фуқаровийлик – глобал жамият ва ягона инсониятга дахлдорлик ҳиссини англатади, унинг аъзолари эса глобал даражадаги бирдамлик ва жамоавий жавобгарлик туйғусини англаш хусусияти билан ажралиб туради, – дейди эксперт, PhD фалсафа доктори Фарҳод Каримов. – Глобал фуқаровийликнинг мақсади – инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳисобдорлик ва халқаро ҳамжиҳатликка эришиш демакдир. Глобаллашув нимадан бошланади? Бирор бир миллатга, бирор бир шахсга эмас, балки барчага тенг бўлган ва барча фойдалана оладиган ҳаёт турмуш тарзи.

Глобал фуқаровийлик масъулияти фақат бир шахсга тегишли бўлиб қолмай, турли ёш, бой ва камбағал, ҳар бир соҳа вакили, доимий ва вақтинча яшовчи, умуман, барча инсонларга тегишлидир.

Семинар давомида бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, улар ўз мақолаларида бу мавзуни ёритишда эътибор қаратадиган жиҳатлари ҳақида сўз борди.

Тренинг якунида иштирокчиларга ташкилотлар томонидан иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.