Тадбикор – бозор иқтисодиётини тушунадиган , таҳлил қилиб, ўзи маблағини евазига маълум даражада даромад топа оладиган, таваккал қилоладиган шахс. Тадбиркорнинг асосий кўмакчиси эса пухта тузилган бизнес режадир.
Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида Нукус шаҳрида доимий иш билан таъминланмаган, лекин ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузишни ўргатиш мақсадида семинар тренинг ўтказилди.
Семинарда иштирокчилар аҳолига хизмат кўрсатишнинг турлари, замонавий ва аҳоли талаби юқори бўлган тадбиркорлик турлари ҳусусида маълумотга эга бўлишди.
«ИСТИҚБОЛЛИ AВЛОД» Қорақалпоғистон Республика бўлими томонидан ташкил этилган мазкур йўналишдаги семинарлар ҳали давом эттирилиши режалаштирилган.