jqtm
Yuklanmoqda...

Тинчликпарвар журналистлар тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси журналисларни қайта тайёрлаш маркази ва Search for Commom Ground (умумий манфаатларни излаш)– халқаро тинчликпарварлик нодавлат ташкилоти ҳамкорлигидаги  “Тинчликпарварликда аёлнинг ўрни: Ўзбекистон ОАВда ёритиш” лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг апрель-июнь ойлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида  семинар-машғулот ташкил этди.

Мазкур лойиҳа ушбу мавзудаги энг яхши журналистик ва блогерлик материаллари танлови билан якунланди. Синчков хайъат аъзолари семинар-машғулотларнинг фаол иштирокчилари юборган ҳар бир материални кўздан кечирди. Танловда икки нафар наманганлик ва бир нафар қўқонлик журналист ҳамда блогер ғолиб бўлдилар. Булар, наманганлик тележурналист Райхона Муҳаммадалиева; қўқонлик блогер Нигора Алимова; Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, журналист Шоҳруҳ Кенжаевлар.

Ғолибларни Search Search for Commom Ground халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили  Акром Хайдаров телевизор ва махсус диплом билан тақдирлади.

Қўқонлик иштирокчи блогер Нигора Алимова бетоблиги сабабли Намангандаги тадбирда иштирок этолмади. Ғолибнинг совғалари почта орқали етказиб берилди.    

Танлов ғолибларни бўлган хамкасбларимизни табриклаб,уларга янги ютуқлар ва муваффақиятлар  тилаймиз!