jqtm
Yuklanmoqda...

Тинчликпарварликда аёл образини яратган журналист ва блогерларнинг энг сара материаллари тақдирланди

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази 2023 йилнинг апрель-май-июнь ойлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида   “Тинчликпарварликда аёлнинг ўрни: Ўзбекистон ОАВда ёритиш” мавзусида тренинглар олиб борди. Мазкур тренинглар жамият фаровонлигини таъминлашда ва келиб чиққан зиддиятли вазиятларни бартараф этишда зўравонликка йўл қўймаслик ғояларини тарғиб этиш тинчликпарвар журналистиканинг устувор вазифаси бўлиб, журналистик материалларда тинчликпарвар аёлларнинг ёрқин образи намоён этилди. Бу каби ижобий маънодаги контентлар кўплаб давлатларда ортиб бораётган зиддиятли вазиятлар, одамлар орасидаги радикал фикрлар ва экстремистик кайфият сабабли бугунги куннинг долзарб талабига айланиб бормоқда.          

«Search for Common Ground»– халқаро тинчликпарварлик нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилган лойиҳа доирасида журналист ва блогерлардан кўплаб материаллар танловга топширилди. Жамият фаровонлиги йўлида фидойи журналистларимиз, блогерларимизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Уларнинг миллий журналистикамизга бўлган ҳурмати сабабли медиамаконимиз тинчликпарвар мавзусида аёл образи гавдаланган сифатли материаллар билан бойиди.

Диққат! Энг сара материалларнинг уч нафар ғолиби билан танишинг:

1.Райхона Махаммадалиева (Наманган) – меҳнаткаш ва жасоратли аёллар образини очиб берувчи материаллари учун.

2.Нигора Алимова (Фарғона) – аёллар тенглиги ва қадри, шижоатини улуғлаб ёзилган қатор фейсбук постлари учун.

  1. Шохруҳ Кенжаев (Наманган) -қути (ящик) ясаб ўз ўқиш шартномаси учун маблағ йиғаётган амбицияли қиз образини очиб берган репортажи учун.

Ғолиб муаллифлар плазмали телевизор билан тақдирланадилар.