jqtm
Yuklanmoqda...

Иқлим ўзгаришининг гендер жиҳатларига бағишланган тренинг бўлиб ўтди

Бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олмоқда. БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси уни ҳал этишнинг иккита асосий йўналиши белгилади: атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ҳамда кузатилаётган ва кутилаётган иқлим ўзгаришларига мослашиш. Ўз вақтида чоралар қабул қилмаслик ва атмосферада иссиқхона газлари миқдорини бундан кейин ҳам кўпайиши ҳолатида мамлакатлар иқлим ўзгариши борасидаги ҳаракатлар учун катта маблағларни мобилизация қилишларига тўғри келади.

24-25август кунларида Фридрих Эберт  жамғармасининг молиявий кўмагида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Хоразм вилояти журналист ва блогерлари учун ташкил этилган икки кунлик тренинг бевосита  иқлим ўзгариши муаммосининг тарихий жахатлари, илмий прогнозлар, унинг ҳал қилиш ташаббуслари, масаланинг гендер тенглигига таъсири, халқаро ва миллий иқлим сиёсати,  энергетика ва унинг иқлим ўзгаришига қўшган ҳиссаси, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш имкониятлари, иқлим ўзгариши оқибатларини, унинг аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсирини ОАВда ёритиш усуллари, иқлим ўзгаришида экологик корпоратив ижтимоий масъулият ва уни ёритиш усуллари, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида киберхавфсизлик муаммолари ва алгоритмлари, сунъий интеллект ва сўз эркинлиги ҳамда  мобил журналистика асосларига бағишланди.

– Икки кунлик тренингда жуда ҳам кўп фойдали билимларга эга бўлдик, дейди “Янги Урганч” газетасининг масъул котибти, “Шовотликлар” телеграм каналининг админи..

Бевосита иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларининг гендер жиҳатлари, иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларини ОАВда ёритишнинг ўзига хосликлари, сунъий интеллектнинг сўз эркинлигига таъсири ЖҚТМ тренерлари филология фанлари доктори Наргис Қосимова ва “Ўзбекистон газетаси” журналининг бош муҳаррири Артур Кан томонидан интерактив тарзда тушинтирилди.

Тренинг қатнашчилари  иқлим ўзгаришининг гендер жиҳатларига бағишланган ижтимоий роликлар сценарийларини яратиб, медиарежаларини ишлаб чиқишди.