jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни

2022 йилда Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази “Журналистлар, ННТ фаоллар ва блогерларнинг коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” мавзуидаги лойхани амалга оширади.

       Бугунги кунда коррупция мавзуси нафақат Ўзбекистон балки, бутун жаҳон учун энг оғир муаммолардан ҳисобланади. Коррупция чегара билмайди. Коррупция, жамиятимиздаги барча соҳаларга кириб, қадриятларимизни синдиради ва давлатга бўлган ишончни йўқотади. Коррупция иқтисодий ривожланишни секинлаштиради.Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг “Янги Ўзбекистон” тараққиёт концепциясида бу борада шундай фикрларни билдирган:

«Жамиятдаги қонун бузилиши, адолатсизлик, инсон ҳуқуқларига беписанд муносабат, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга бепарво қараб бўлмайди. Тизимли тус олган ёки жузъий муаммо бўладими, уларнинг барчасига дарҳол муносабат билдириб, тагига етиш ва ҳал этиш зарур.Масалан, кейинги йилларда туб ислоҳотлар даврига қадам қўйган мамлакатимизда тараққиёт кушандаси бўлган иллат – коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилмоқда. Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади».

         Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутади.Оммавий  ахборот воситаларининг таъсир кучи – салоҳияти фуқаролик назорати воситаси сифатида  жамиятнинг ҳодисот ва меъёрларига қарши бўлмаган, ижтимоий адолат ғояларинитурли хилдашакллантиришимкониятлари билан бевосита боғлиқ,оммавий ахборот воситаларининг фуқаролар ҳаракати ва  жамият  фикрига таъсир ўтказиш билан унинг фаоллиги ва имкониятлари якунланади.

Лойиҳанинг мақсадлари:                                                                                                                         

  • Коррупция масалалари ва ОАВда ёритиш, журналистик суриштирув махоратини ошириш бўйича журналист,ННТ вакиллар ва блогерлар учун 7-та вилоятларда ва журналистика факультетлари талабалари учун оф-лайн тренинглар ўтказиш. Самарадорлик ва ОАВ орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.                                                                                   
  • Жамиятдаги коррупция муаммолари ва таҳдидларини ёритишда ОАВ салоҳияти ва сифатини ошириш, ушбу мавзудаги журналистик суриштирув йўналишини ривожлантириш. Журналист ва блогерларнинг коррупцияга қарши кураш мавзусида материал тайёрлашга бўлган мотивациясини,сони ва сифатини ошириш «Коррупциядан барчамиз жабрланамиз!» номли танлов орқали оширилади.
  • Ўзбекистондаги университетларда журналистика факультети талабалари учун коррупцияга қарши кураш бўйича ва суриштирув инструментлар буйича ўқув курсини ишлаб чиқишга кўмаклашиш ва ушбу фан бўйича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш.

 Ташкилотчилар:   Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази

Тел/факс  (71)2440121  Эл.почта uzjournal@mail.ru