jqtm
Yuklanmoqda...

Ўзбекистондаги онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма

Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситаларидан фойдаланиш бўйича қўлланмани  янгилади ва қуйида қўлланманинг тўлиқ шаклини сизга фойдаланиш учун тақдим этади.

Қадамма-қадам кўрсатилган қўлланма орқали фойдаланувчилар (журналист ёки муҳаррирлар) ўзлари мустақил равишда мақола ёки лойиҳа учун инфографика, анимацион тасвир, интерактив харита ёки таймлайн яратишлари мумкин. Барча қўлланмалар бепул ва оддий онлайн-сервислар учундир. Яъни фойдаланувчи компьютерларига мураккаб график дастурларни ўрнатиши ва уларда ишлашни ўрганиши зарур бўлмайди.

Ҳар бир мультимедиа-контенти учун ишлаш қўлланмаси ишлашга қулай бўлиши учун алоҳида А4 форматдаги вароқда тайёрланган. Қўлланмалар ўзбек ва рус тилларида мавжуд.

Ҳозирда мультимедиа қўлланмалари базасида қуйида келтирилган фарматлар билан ишлаш бўйича 25 та йўриқномалар бор. Ҳар бир ҳаволада маълум пункларга тегишли йўриқномалар жамланган. Ҳавола бириктирилган сўзга тугмачани босиб, фойдаланишингиз мумкин:

1. Инфографика: инфографика-рақам, айлана диаграмма, устунли диаграмма, чизиқли график, датчик -диаграмма, ҳар хил маълумотли инфографика, қиёсий инфографика, ярим айлана диаграмма, жадвал, нуқтали диаграмма.

 2. Аудио ва видеоаудиофрагмент, гифка.

 3. Тасвир: слайдер «Аввал/Ҳозир», векторли тасвир, GIF-хабар, ижтимоий тармоқлар учун пост.

 4. Интерфаол форматлар: интерфаол харита, интерфаол фото, интерфаол пазл.

 5. Аралаш форматлар: мессенжерда ёзишмалар иммитацияси, таймлайн, қадамба-қадам иш йўриқномаси.

 6. Матн билан ишлаш: рўйхат, чек-варақ, сўз булути.