jqtm
Yuklanmoqda...

“Журналистлар, блогерлар ва ННТ вакилларининг медиа саводхонлиги ва фактчекинг бўйича салоҳиятини ошириш” бўйича тренинглар

Замонамизнинг долзарб муаммоли муаммоларидан бири бу ахборот тармоқларининг ёшларга салбий таъсирига қарши курашишни кучайтиришдир. Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари билан бир вақтда, Интернет фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашишни соддалаштирди. Айнан шу жиҳат  бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг одамлар билан ишлашда фаол фойдаланилиши натижасида, асосий мақсадли аудитория бўлмиш ёшлар хавф остида қолишади. \

Интернетдан деярли назоратсиз фойдаланиш, ёшларни ёллаш учун енгил усулдир.Бугунги кунда ёшларнинг маънавий -ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш муаммоси долзарбдир. Тармоқларда мулоқот қилишнинг ижобий имкониятлари билан бир қаторда бир қатор қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳам мавжуд. Хусусан, ёшларни тез -тез атипик хатти -ҳаракатларга, ноаниқ маълумот олишга, ўз сўзлари учун масъулиятсизликка, ҳақоратли сўзларни ишлатишга, ахлоқий меъёрларга риоя қилмасликка ундайдиган Интернетдаги мулоқот маданияти масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарларнинг узоқ муддатли натижаси жамиятнинг ижтимоий- сиёсий ҳаётининг беқарорлашувига олиб келиб,  анъанавий қадриятларига зарба беради, шахсга, жамиятга ва давлатга ҳурматнинг йўқолишига, ижтимоий хулқ-атворни рад этилишига олиб келади.

      Ўзбекистон  журналистларни  қайта  тайёрлаш  маркази “Ёшлар ва ижтимоий тармоқлар: интернет маданият кўникмалари ва тармоқлардан  оқилона фойдаланиш” лойиҳаси доирасида 2022 йилнинг январь март ойларида Бухоро, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида “Журналистлар, блогерлар ва ННТ вакилларининг медиа саводхонлиги ва фактчекинг бўйича салоҳиятини ошириш” бўйича тренинг ташкил этилади. Мазкур тренинглардан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан ишлаётган ННТ вакиллар ва волонтерларининг медиасаводхонлигини ва факт-чеккинг платформалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, интернет фойдаланувчилари ўртасида ахборотни излаш ва ундан фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш кўникмасини шакллантириш, бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг ахборот оқимларининг деструктив йўналишлари орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишининг олдини олишдан иборат.

        ННТ вакиллари,волонтерлари  ва уларнинг фаолиятини ёритаётган ёш журналистлар ва блогерлар учун ташкил этилган тренинглар давомида ўқув жараёнларидан ташқари,  қатнашчилар ўртасида Интернетнинг деструктив таъсирининг олдини олишда медиасаводхонлик  масалалари бўйича ўқув қўлланмани  тарқатиш, лойиҳа мавзуси бўйича тренинг қатнашчилари ўртасида энг яхши 3 та постер бўйича мини-танлов ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ташкилотчилар:

Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази

Тел/факс  (71)2442101  Эл.почта uzjournal@mail.ru