jqtm
Yuklanmoqda...

Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди

Устоз журналист, ёзувчи, таржимон, собиқ депутат ва сиёсатчи Карим Баҳриев 64 ёшида оламдан ўтди.

Карим Баҳриев 1962 йили Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факултети, Москва Давлат Университетининг Журналистика факултетини тугатган.

“Сабр косасининг синиқлари”, “Томчидил” шеърий китоблари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Ҳақиқат талабгоримиз”, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” каби китоблари нашр этилган. Шунингдек, “Медиа ҳуқуқи” дарслиги, “ОАВ қонунчилигидан 100 саволга 100 жавоб” қўлланмаси муаллифи.

У бизнинг марказда ҳам эксперт сифатида фаолият юритган.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдиради.