Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси талаблари бажарилишини мониторинг қилиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари жалб этилди. Шу орқали фуқаролик жамияти институтлари томонидан муқобил баҳолаш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳисобот даврида “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлилий маркази Конвенциянинг 5-моддаси — коррупциянинг олдини олиш сиёсати ва амалиёти ижроси бўйича мониторинг ўтказди. Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази эса 13-модда — жамоатчилик иштироки йўналишида таҳлилий ўрганиш олиб борди.
Ушбу мониторинглар натижасида муқобил ҳисоботлар тайёрланиб, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва мавжуд тизим самарадорлиги баҳоланди.
Шунингдек, соҳани янада такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, Кorrupsiyaga қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштироки тўғрисида маълумот” тайёрланиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тақдим этилди.
Мазкур таҳлилий материаллар Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий маърузасида “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштироки” қисми учун муҳим манба сифатида фойдаланилди.
Ҳисобот билан ушбу ҳавола орқали танишингиз мумкин: Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинги








