jqtm
Yuklanmoqda...

Иқтисодиёт ҳақида тушунарли ва қизиқарли ёзиш

Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази томонидан Фридрих Эберт жамғармаси кўмагида 2024-йил 25-26-апрель кунлари Қарши шаҳрида лойиҳа доирасида “Медиаларининг иқтисодий ривожланиш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ёритишда салоҳиятини ошириш” мавзусида тренинг ўтказилди. Тренингда  журналистлар, блоггерлар ва талаба журналистлар иштирок этишди.

Тренинг давомида Марказ медиа тренерлари Я.Маматова ва Н.Тошпўлатова иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақида маълумот бериб, бир қатор амалий машғулотлар ўтказди.

Иштирокчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифалари тушунтирилиб, ундан кўзланган мақсад барча фуқароларга ўз салоҳиятини ривожлантириш учун имкониятлар очиш, кучли иқтисодиёт яратиш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлашдан иборат. Кучли ижтимоий ҳимояни ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ҳам муҳокама қилинди.

Медиаларда мазкур мавзуни ёритиш бўйича ўтказилган сессияларда тренерлар томонидан медиаларда иқтисодий ислоҳотлар ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ёритиш бўйича мини маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди. Давлатнинг жамоат манфаати – фуқароларнинг умр кўриш давомийлиги, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифати, шунингдек, фуқароларнинг ўзларининг ижтимоий давлат ривожига қўшадиган ҳиссаси,  самарадорлик ва ижтимоий адолат иқтисодий муносабатларнинг уйғунлиги каби масалаларни қандай ёритиш тушунтирдилар. Амалий машғулотлар иштирокчиларга медиа-дизайн, визуализация, муваффақиятли ва жозибали сарлавҳалар яратиш, фактларни текшириш платформаларида ишлаш кўникмаларини ўргатди.

Тренингдан сўнг тўлдирилган анкеталарда иштирокчилар “…тренингда катта қизиқиш билан қатнашдик, чунки мавзунинг ўзи жуда долзарб эди. Иқтисодий ривожланиш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари халқ ҳаётидан мисоллар асосида ўрганилди. Тажрибали мураббийлар ушбу мавзуни тингловчиларга қандай тушуниш ва қизиқарли тарзда очиб бериш, материал учун тўғри нуқтаи назар танлаш, постлар ёзиш ва ҳатто материаллар учун янада самарали сарлавҳаларни танлашни кўрсатди. Биз жуда кўп фойдали маълумотлар ва иш учун кўникмаларга эга бўлдик. Иштирокчилар шунингдек “…тренингнинг муваффақияти иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий атамаларнинг тушунарли мисолларини қамраб олди. Материалларга сарлавҳа танлаш бўйича савол ва амалий машғулотлар жуда муҳим эди. Биз мақсадли аудиторияни қандай аниқлашни, шунингдек, у билан қандай фикр-мулоҳаза юритишни яхши тушундик”.