Расмий ташриф билан Сурхондарёга бўлиб турган Европа Иттифоқи делегатцияси «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий- маърифат маркази фаолиятини кўриш, яратилган шароитлар билан танишиш учун келди.
Ташриф давомида Европа комиссияси халқаро ҳамкорлик бўйича бош дирекцияси (DG INIPA)нинг Яқин Шарқ/Кўрфаздаги, Ўрта ва Жанубий Осиё бўлими раҳбари Сара Риналди, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан, Европа комиссиясининг Яқин Шарқ, Форс кўфази, Жанубий Осиё мамлакатларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Бош директорлигининг Халқаро кўмак/Ҳамкорлик бўйича ҳодими Титиен Амати, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясининг ҳамкорлик бўлими бошлиғи Франсуа Бежо Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахайдинов, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Интеграциялашган тикланиш ва маҳаллий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Томас Торогуд марказда бўлишди.
Улар Германия Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги билан Козоғистон ва Ўзбекистонда Deutsche Gesellschaft fiir Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси асосида касбга йўналтириш курслари машғулотларини кузатишди.
Меҳмонлар лойиҳа доирасида ўз ишини бошламоқчи бўлганлардан бирига – вилоятдошимиз Умар Умировга бизнес бошлашига зарур бўлган жиҳозлар топширилиши маросимида ҳам иштирок этишди.
Мастура Хамраева