jqtm
Yuklanmoqda...

Бизнес тренинглардан кичик тадбиркорликка

«Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами сабаб бугунги кунда кўплаб инсонлар  ўз кичик бизнесларини бошлашлари учун имкон яратилмоқда.

Марказ томонидан Германия Федерал ташки ишлар вазирлиги хомийлигида, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва «Халқ, университетларининг немис ассоциациясининг Ўзбекистондаги Филиали (DVV) билан хамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойихаси асосида бизнес тренингларда ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз  тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишмоқда. Улар орасидан лойиҳаларини тақдим этган иштирокчиларга лойиҳа доирасида кўмак берилмоқда.

Термиз шаҳридаги «Каттабоғ» маҳалласида яшовчи Каримова Нодира марказ томонидан ташкил этилган тикувчилик курсида ўқиди. Шу билан бирга лойиҳа доирасида ташкил қилинган бизнес тренингларида иштирок этди ва лойиҳасини тузди. Унинг лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, 19 050 000 сум ажратилди. Шу асосида Нодирага 8 хил турдаги техникалар ва тикувчиликни йўлга қўйишда керакли буюмлар олиб берилди.

Эндиликда Каримова Нодира тикувчилик касби орқали оиласига даромад келтириш имкониятига эга бўлди.

Мастура Хамраева