jqtm
Yuklanmoqda...

Марказимиз кўнгилли ёшлари тренерлик қадамларини қўймоқда

Кўнгилли ёшлар учун ташкил этилган тренингда иштирок этиб келган Зарина Абдурасулова  ва Дилшода Фармонова ўзларини тренерлик қобилиятини синаб кўрди.

«Барқарор авлод» маркази тренингларида олган билим ва тажрибаларини вилоятимиздаги ёшларимиз билан бахам кўраётган тренерларимиз  иштирокчиларга глобал фуқаролик тушунчасини таништирди.

«Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси асосида ташкил қилинган тренингда  интерфаол ва гурухларда ишлаш давомида янада мавзуга кира олган иштирокчилар қизиқиши  кўнгилли ёшларимиз ютуғидир. Ёш волонтёрлар тренерликни уддалашди.