jqtm
Yuklanmoqda...

Нукусда диний бағрикенглик муҳимлиги муҳокама қилинди

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва «Search for Common Ground» халкаро ННТ билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун “Ижтимоий ўзгаришлар даврида Оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусида 24-25 ноябрь кунларида Нукус шаҳрида семинар- тренинг ташкил этилди.

Семинар- тренинг оммавий ахборот воситаларида диний бағрикенглик тамойилларини кенг тарғиб қилишга қаратилган. Тренингда 20 дан ортиқ журналист, талаба ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Семинарни профессор Ёқутхон Маматова, «Ўзбекистон24» радиоканали етакчи муҳаррири Нозима Ташпулатова олиб борди. Эксперт сифатида туркшунос, Phd номзоди Элдор Асанов жалб этилди.

Қатнашчилар Ўзбекистонда турли динлар илдизлари, тарихи ва бугунги кунда одамлар орасида, ижтимоий тармоқларда бағрикенглик масалалари юзасидан саволлар берди. Семинар қизғин баҳс- мунозарага бой бўлди.