jqtm
Yuklanmoqda...

Бухорода Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш мавзусига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Бухорода Ўзбекистон  журналистларни  қайта  тайёрлаш  маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятига қарашли бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг гранти асосида семинар тренинг ташкил этилди. Мазкур тадбирда Бухоро шаҳрининг ОАВ вакиллари, блогерлар ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этдилар.

Замонамизнинг долзарб муаммоларидан бири бу ахборот тизимларида тарқалаётган сифатсиз маълумотлардан ёшлар онгини асраш ва унинг салбий таъсирига қарши курашишни кучайтиришдир. Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари билан бир вақтда, Интернет фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашишни соддалаштирди. Айнан шу жиҳат  бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг одамлар билан ишлашда фаол фойдаланилиши натижасида, асосий мақсадли аудитория бўлмиш ёшлар хавф остида қолишмокда. Интернетдан назоратсиз фойдаланиш ёшларни ёллаш учун енгил усулдир. Бугунги кунда ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш муаммоси долзарблашмоқда. Тармоқларда мулоқот қилишнинг ижобий имкониятлари билан бирга қатор қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳам мавжуд.

Мазкур тренингдан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан ишлаётган ННТ вакиллар ва блогерлар медиасаводхонлигини, факт-чекинг платформалардан фойдаланиш, подкастлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмаларини ошириш, интернет фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни излаш, ундан фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш кўникмасини шакллантириш, бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг  деструктив ахбороти орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишининг олдини олишдан иборат.

Мавзу доирасидаги бир қатор тренинглар Наманган, Фарғона, Қарши,Бухоро  шаҳарларида ҳам ўтказилган эди. Мазкур лойиҳада белгиланган кейинги босқич мақсадига кўра тренинглар иштирокчиларининг аҳоли медиасаводхонлигини оширишга қаратилган материаллар,подкастлар танлови ўтказилиши кўзда тутилган. Ҳайъат томонидан энг яхши деб топилган материалларнинг муаллифларига сертификат ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Танловга материаллар қабул қилиш муддати 2023 йилнинг 25 декабригача деб белгиланган. Танлов эълони билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: https://drive.google.com/drive/folders/1rPmduoyx12s5uz6ccT9aceACqaixFW6l?usp=drive_link