jqtm
Yuklanmoqda...

Прокуратура ходимлари медиасаводхонликни ўрганмоқдалар

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ҳамкорликда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари учун махсус ташкил этилган “Медиасаводхонлик бўйича прокуратура ходимлари салоҳиятини ошириш” бўйича навбатдаги тренинг ўз ишини бошлади. 

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича катта маслаҳатчиси Зильке Клёвер ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, ушбу тренинг иштирокчилар учун касб маҳорати, дунёқараши ҳамда амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Қисқача ўзаро танишувдан сўнг, малакали ва тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда медиа ва ахборот саводхонлигининг асосий тушунчалари ва тамойиллари, тарғибот, бошқариш усуллари, ахборот хуружлари, ахборотнинг аниқлиги ва ишончлилигини баҳолашда танқидий фикрлаш усуллари, медиасаводхонлик нима ва унга қандай эрилишади, медиасаводхонликка эришишда танқидий фикрлаш ўрни, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари ва алгоритмлари каби қизғин мавзуларда маъруза қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнггида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб юзага келди.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.