jqtm
Yuklanmoqda...

Семинарлар

Малакали мутахассислар иштирокида

Толерантлик

Барча йўналишдаги толерантлик

Нашрларимиз

Марказ томонидан нашр этилган китоблар

ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!

Сизнинг эътиборингизга “Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази” ННТнинг янги, такомиллаштирилган, замонавий вебсайти – ихтисослаштирилган онлайн платформасини тақдим этамиз. Ушбу сайт саҳифаларида журналистика йўналиши бўйича талабаларни ўқитиш, амалиётчи журналистлар, блогерлар ва Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик билан алоқалар вакилларининг малакасини ошириш мавзусини давом эттирамиз …

Барчасини ўқиш >

Ҳамкорларимиз:

ЙИЛЛИК ТАЖРИБА
0
ЛОЙИҲАЛАР
0
ТИНГЛОВЧИЛАР
0
ТРЕНИНГЛАР
0

Марказнинг истиқболли режалари

Play Video

Толерантлик лойиҳаси

“Динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалалари”

Лойиҳанинг асосий мақасади Ўзбекистонда бир дин ичидаги ва динлараро бағрикенглик ва тинч-тотув яшаш ҳақидаги ижобий ғояларни тарғиб қилиш, бу йўналишда медиаларнинг ролини ошириш, турли диний етакчилар ва ҳукумат вакиллари ўртасида ишонч ва фикр алмашишни ривожлантиришга қаратилган имкониятларни кенгайтиришга бағишланган турли тадбирлар ўтказиш.

Тадбирларнинг асосий иштирокчилари:

  • тренерлар;
  • диний конфессиялар вакиллари;
  • журналистлар;
  • блогерлар;
  • экспертлар;
  • ННТ фаоллари;
  • медиа майдонининг бошқа иштирокчилари.

Лойиҳа доирасида дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг фаолият юритиш қоидалари, ушбу нозик мавзуда медиамаконда тақдим этилаётган контентнинг мазмуни ва сифати ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мутахассислар, диний муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари аниқ мисоллар асосида бой тарихий анъаналар, конфессиялараро бағрикенгликнинг бугунги ҳолати ҳақида тушунчалар берадилар.

Журналист ва блогeрлар учун мeдиасаводхонлик ва танқидий фикрлашни шакллантириш учун қўлланма

Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон журналист ва блогерларнинг медиасаводхонлигини ошириш масалаларига бағишланган. Қўлланма амалиётчи журналистлар, муҳаррирлар, ахборот ва PR-хизматлар ходимлари, ОТМ журналистика факультетлари бакалавриат ва магистратура талабалари, медиа, оммавий коммуникация экспертлари ва блогерларга мўлжалланган.

Тренерларимизнинг медиа ҳақида фикрлар

Ҳозирги шиддатли ахборот асри нафақат ахборот-коммуникацион, рақамли, балки техноген муаммолар билан тафсифланади.
Наргис Қосимова
Фалсафа доктори
Замонавий технологияларни қўллашда мураккаб фанлар асосида шаклланган иммерсив журналистиканинг имконияти беқиёсдир.
Муҳаё Саидова
ЎзДЖТУ ўқитувчиси
Телевидение ва радио инсонга маданий, бадиий-эстетик озиқ берадиган ва ҳордик чиқарадиган макон вазифасини бажариши лозим.
Нозима Ташпулатова
"O‘zbekiston24" катта муҳаррири
Бугунги кунда замонавий медиа саводхонлик, интернет ва ижтимоий тармоқ, инсон ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Анора Содиқова
ЖҚТМ тренери

Журналистиканинг янги босқичи

Журналист ва блогерлар материал тайёрлашда сунъий интеллектдан фаол фойдаланиб келмоқдалар. Кўпчилик нейротармоқдан фойдаланишини сир сақлайди, лекин баъзилари буни очиқ тан олишади ва янги аудиторияни жалб қилади. Сунъий интеллектнинг машҳурлиги ва қулайлиги компаниялар, контент яратувчилар ва ҳатто оддий фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқлар билан ишлаш усулларини тубдан ўзгартирмоқда.

Ушбу мавзуда сунъий интеллект билан суҳбатлашишингиз мумкин.