jqtm
Yuklanmoqda...

Ёшлар учун бизнес тренинг бўлиб ўтди

«Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик мактаби  ҳамкорликда «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида бизнес тренинг ташкил қилинди.

Тренингда лойиҳа асосида ташкил қилинган курсларда ўқиётган  ёшлар иштирок этишди. Тренингда  бизнес режа тузиш усуллари, тадбиркорликка илк қадамларда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тренер Зарифа Фармонова тақдимот қилди.

Мастура Хамраева