Бугунги кунда ёшларни касб эгаллаш борасида кўмак бўлаётган «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси ёшлар нафақат касб, балки келажагини йўлга қўйиш учун маҳорат дарсларида бизнес режа тузиш, ишини бошлаш борасида кўникмаларга эга бўлаётганлиги уларнинг оиласига даромад олиб келишига замин яратмоқда.
Лойиҳа доирасида марказда «Кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва олиб бориш» мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда иштирокчиларга тренер З.Фармонова лойиҳа доирасида тақдим қилинган роликлар ва видеодарслардан фойдаланган холда оилавий бюджет таҳлили, суғурта, кредитлар, солиқлар турлари ва шакллари, молиявий саводхондик қоидалари, тадбиркор ва бизнес ғоя, анънавий ва ноанъанавий бизнес, молиявий мустақиллика эришиш йўллари каби мавзулар бўйича тушунчалар берди.
Мастура Ҳамраева