«Ёшлар ва ижтимоий тармоқлар: интернет маданият кўникмалари ва тармоқлардан оқилона фойдаланиш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази 2022 йил 1 февралдан 2022 йил 20 майгача медиасаводхонлик мавзуси бўйича ёшлар ўртасида энг яхши постерлар танлови утказди.
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-61.jpg)
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-61.jpg)
Танлов мақсади ёшларнинг медиасаводхонлик тушунчасини шакллантириш ва бу борадаги уларнинг билим даражасини оширишдан иборат эди.
Танлов ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш: ёш журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари, фаол ёшларнинг медиасаводхонлик ва уларнинг визуализация бўйича малака-билимини ошириш аҳолинининг медиасаводхонлик кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлган барча вазифаларини бажарди.
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-62.jpg)
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-62.jpg)
Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан «Ёшлар ва ижтимоий тармоқлар: интернет маданият кўникмалари ва тармоқлардан оқилона фойдаланиш» лойиҳа доирасида ўтказилган “Медиасаводхонлик ва ёшлар” мавзусидаги постерлар танлови натижалари асосида ва Танлов комиссиясининг 1-сонли протоколи асосида 3-та нафар ғолиблар аниқланди ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази мамнуният билан уларни эълон қилади:
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-63.jpg)
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-63.jpg)
- Ферузбек Сайфуллаев, экоблогер, Бухоро вилояти;
- Мухлиса Умарқулова, ЎзДЖТУ талабаси, Тошкент шаҳри;
- Мавжуда Собирбоева, xalqbilan.uz ахборот таҳлилий сайти муҳаррири, Хоразм вилояти.
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-64.jpg)
![](https://jqtm.uz/wp-content/uploads/2024/02/Без-названия-64.jpg)
ҒОЛИБЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ ВА УЛАРГА ЯНГИ ИЖОДИЙ МУВАФФАҚИЯТЛАР ТИЛАЙМИЗ!