jqtm
Yuklanmoqda...

Янги ҳаётга янги касб билан

Ҳар бир инсонга иккинчи имконият берилади ва ундан фойдалана олганларгина келажаги яхши бўлиб кетиши мумкин. Бу йўлда  Сурхондарё вилоятида Германия Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги билан Козоғистон ва Ўзбекистонда Deutsche Gesellschaft fiir Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси асосида «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан  Шеробод туманидаги 41-сонли колонияда  ташкил қилинган ўқув курслари ёрдам бермоқда.

Эркакар колониясида компьютер операторлиги, сартарошлик курси, аёллар калониясида эса аёллар сартарошлиги, тикувчилик курсида касб сирларини ўрганишмоқда. Колонияда тикувчилик иши, аёллар сартарошлиги, эркаклар сарторошлиги курслари ташкил қилиниб, 10 ой давомида бир ойда 60 соат, ҳафтада 5-кун 3 соатдан ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, компютер саводхонлиги курсларида эса бир ойлик машғулотлар 24 соат, ҳафтада 3-кун 2 соатдан бўлиб ўтмоқда.

 Биргина ушбу лойиҳа асосида бир қатор калониядаги хотин- қизлар, эркаклар янгитдан касб ўрганиб, чиққач ўз ҳаётида қўллашда ва ишини бошлашда имкон беради.

Мастура Хамраева