jqtm
Yuklanmoqda...

Вилоят журналистлари малакаси оширилди

Журналистлар замон билан ҳамнафас бўлиб, доимий тажриба орттириши унинг фаолиятида қўл келади. Шу мақсадда  Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ўтказиб келинаётган тренинглар улар учун катта амалиёт мактаби бўлмоқда.

15-16 март кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳаллар координатори, Буюк Британия Элчихонаси кўмагида “Ўзбекистон ҳудудий журналист ва блогерларининг салоҳиятини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тренингда вилоятдаги 20 нафар журналист ва блогерлар иштирок этди.

-Икки кунлик тренингда фаолиятимизда қўл келадиган йўналишлар бўйича тренерлардан маълумотлар олдик. Айниқса ривожланиб келаётган робот журналистика бўйича қизиқарли маълумотлар мени жалб қилди-дейди “Заря сурхана” газетаси мухбири Динара Эгамбердиева. Тренерлар Мухаё Саидова ва Мадина Нуритдинова томонидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари: журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ОАВда мультимедиа асослари: замонавий трендлар. Ижтимоий тармоқлар: замонавий қўлланмалар мақзусидаги презинтациялар айниқса барчада катта қизиқиш уйғотди.

 Ижтимоий тармоқларда нафрат сўзлари, уларга қарши қандай курашиш мумкин, Фейк ва дезинформация. Факт-чекинг турлари, журналист ва блогерлар фаолиятининг ахлоқий жиҳатлари, ОАВ материаллари мисоллари асосида,ОАВда зиддиятли муносабатларнинг ёритилиши ва воситачилик муаммолари, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда материалларни ёритишнинг гендер жиҳатлари, стигма ва гендер жиҳатларни бартараф этиш, мультимедиа инструментлари: инфографика асослари Infogr.am, Сanva.com интернет оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ контентларини визуализация қилиш асослари, мобил журналистика асослари, мультимедиа инструментлари: MAGIX Photostory Deluxe мавзуларида керакли маълумотлар берилди.

Мастура Хамраева,

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази

 Сурхондарё вилоят координатори