jqtm
Yuklanmoqda...

КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ САРИ

Tошкент шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази  Конрад Аденауэр номидаги фонди билан  ҳамкорликда «Иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида коррупцияга қарши курашиш масалалари: Ўзбекистон масс медиасида ёритилиши» мавзусида вилоятлардан таклиф этилган журналист ва блогерлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар тренингда Конрад Аденауэр номидаги фонднинг ходими  Азиз Татыбаев иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова  сўз олиб, тренинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар берди. Шунингдек, ЎзМУ журналистика факультети профессори Ёқутхон Маматова, МТРК “Ўзбекистон 24” телерадиоканали катта муҳаррири Нозима Тошпўлатовалар томонидан журналистларга мазкур мавзу юзасидан маълумотлар беришди.

Икки кун давом этган семинар- тренингда мавзу бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги материаллар таҳлили, халқаро ва миллий тажриба, коррупция бўйича видеороликлар тақдим этилди.

– Коррупцияга қарши курашишда журналистларнинг роли жуда муҳим деб ўйлайман, – дейди тренер Нозима Тошпўлатова.– Шунингдек, коррупция масалаларини ёритишда ОАВ вакиллари ахлоқий меъёрларга  риоя этиши ҳам лозим. Маълумот олиш учун сўровларни юбориш, далилларни тўплаш, коррупция ҳақида ҳисобот, коррупцияга қарши курашиш билан шуғулланадиган органларга коррупция жинояти ҳақида ахборот бериш зарур. –Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш орқали коррупцияни аниқлашимиз мумкин. Журналистларнинг жамиятимиздаги фаоллиги бу иллатга қарши курашишнинг энг яхши чорасидир. 

Қизиқарли ва мунозарали кечган семинарда журналистлар гуруҳларга бўлиниб, мавзу юзасидан лойиҳалар тайёрлашди. Бундан ташқари фейклар ва факт-чекинг платформалари билан ишлаш кўникмалари билан ўртоқлашди. Ҳудудий журналистларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу мавзуда материаллар тайёрлаш бўйича тажрибалари билан танишилди.

                                                                                      Шаҳноза ЮЛДАШЕВА,
«Жиззах ҳақиқати» газетасининг бўлим муҳаррири.