jqtm
Yuklanmoqda...

Иқтисодий журналистика бўйича семинар бўлиб ўтди

Тошкентда 2022 йилнинг 9-11 июнь кунлари «Шодлик-палас» меҳмонхонасида «Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий ва бизнес журналистикаси бўйича салоҳиятини ошириш» мавзусида уч кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда республикада фаолият юритаётган ОАВ ходимлари, блогерлар иштирок этмоқда.

Иқтисодий журналистика бўйича умумий тушунчалар ва соҳага қўйилган талаб ва унинг бугунги кундаги ўрнини ўрганиш семинарнинг асосий мақсади бўлди.

Семинар машғулотларини Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари Ҳотам Абдураимов ҳамда журналист Анора Содиқоваларнинг олиб боришди. Назарий маърузалар ақлий ҳужумлар ва амалий машғулотлар билан мустаҳкамланди. Шунингдек, иқтисодий мавзуларнинг ёритилишига оид жиҳатлар ва меъёрларга алоҳида эътбор қаратилади.

“Иқтисодий мавзу қандай ёритилади? Компания ва фирмалар эгалари қандай аниқланади?” каби мавзуларни ўрганишда ёрдам берувчи фойдали манбалар юзасидан А. Содиқова ўз билимларини семинар қатнашчилари билан баҳам кўрди.

Буларга қўшимча, таклиф этилган экспертнинг Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўзига хосликлар мавзусидаги суҳбати бўлиб ўтди.