jqtm
Yuklanmoqda...

Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш мавзусига бағишланган материаллар муносиб ўринни эгаллади

Ўзбекистон  журналистларни  қайта  тайёрлаш  маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятига қарашли бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ёшларнинг медиасаводхонлик кўникмаларини ошириш” лойиҳаси доирасида “Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш” мавзусига бағишланган тренинг машғулотлари ташкил этилди. Мазкур тренинг машғулотлари 2023 йилнинг апрель-ноябрь ойларида Фарғона, Наманган, Бухоро, Қарши  шаҳарларида бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тренинглардан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан ишлаётган ННТ вакиллар ва блогерлар медиасаводхонлигини, факт-чеккинг платформалардан фойдаланиш, подкастлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмаларини ошириш, интернет фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни излаш, ундан фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш кўникмасини шакллантириш, бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг  деструктив ахбороти орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишининг олдини олишдан иборат. Лойиҳа доирасида эълон қилинган танловга журналист ва блогерлардан кўплаб материаллар келиб тушди. Ахборот хавфсизлиги йўлида ижод қилаётган фидойи журналистлар, блогерларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Уларнинг миллий журналистикага бўлган ҳурмати сабабли медиамаконимиз ахборот хавфсизлиги доирасидаги огоҳликка чақирувчи сифатли материаллар билан бойиди.

Диққат! Танлов натижаларини эълон қилиш вақти келди. Энг сара материалларнинг уч нафар ғолиби билан танишинг:

  1. Иқболжон Адбужабборовнинг “Интернетда фирибгарлик: нега одамлар тез алданади?” номли видеоматериали учун (Фарғона);
  2. Улуғбек Собитовнинг “Интернет гигиенаси” номли подкасти учун (Наманган)
  3. Зулфизар Мавлонованинг “Фейкларга ишониш ё шошириб қўяди, ё чўнтакни қуритади” мақоласи учун (Бухоро)

Ғолиб бўлган муаллифлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 Ҳамкасбларимизни табриклаймиз!