Яқин кунларда пойтахтда журналистлар мактабини тренингида ўқиб қайтдим….
Тренинг фойдалими? Ҳа жудаям фойдали…
Биринчидан Карим Баҳриев, Расул Кушербаев, Барногул Санақулова, Камолиддин Раббимовдек сиёсий,иқтисодий билим салоҳияти юқори бўлган кучли мутахассисларни маърузаларини тинглаб, очиқ савол-жавоб қилиш имконияти бор…
Иккинчидан Республикани турли вилоятидан танланган, кучли ОАВ ходимлари билан танишиш, фикр алмашиш имконияти бўлаяпти. Ҳар хил вазирлик, идоралар матбуот хизматлари ходимлари билан яқинроқдан танишяпмиз, қачондир ўша соҳа бўйича масала бўлса аниқлаш- тиришга имконият пайдобўлаяпти…
Учинчидан турли мавзуларда профессионал журналистлардан сабоқ олдик….
Тренингдан берилган видеолавҳаларни кўриб маҳаллий амалдорлар бироз ҳушёр тортишяпти, шундай устозлар билан салом-алиги бор экан деб))…
Тўртинчидан 3-4 кун давом этадиган тренинг давомида иштирокчилар, устозлар билан дўстона муносабат ўрнатиляпти ҳамда кечки пайти театр, концерт дегандай маданий хордиқ олишга имконият пайдо бўлмоқда…. Жамиятимизга блогерлар керакми йўқми деган саволлар кўпайиб қолди шу кунларда, ОАВ да ҳам, турли қинғирликлар, таъмагирлик, фирибгарликдек жирканч ҳолатлар билан қўлга тушганлар ҳақида маълумотлар кўпайиб қолди. Очиғи бундай ҳолатлар омма ўртасида бизга ўхшаган тармоқ
фаоллари тўғрисида салбий фикр шаккллантириб, ёмон назар билан қараш, очиқликка тоқати йўқ рахбарларга айни мудда бўлаяпти….
Бизни вилоятимиз миқёсида оладиган бўлсак ўзи бор йўғи 5 ёки 6 та турли фейсбук ёки телеграмм гуруҳларида админлик қиладиган блогерларимиз бор. Хаммаси ҳам кўнгли очиқ, халқни қийнаётган дардини мутасаддиларга етказиш учун вақтини, интернетини ҳаражат қилиб юрган йигитлар…
Блогерлик ҳам ўзига яраша билим, ҳаётий тажриба, изланиш, маълумотларни текширишдай машаққатли меҳнатни талаб қилади. Ҳамма жойда ҳам очиқ юз билан кутиб олишавермайди, ҳужжат, рухсат сўрагани қанча… Ўз навбатида блогерларимизда хам журналистлардай жонли эфир, нутқ, маданияти, хат савод, маълумотларни тўғри ёки фейклигини текшириш учун факт чекинг қилишга билим, салоҳият талаб қилади, расм, видеога олиш қонун қоидаларига амал қилиш етишмаяпти. Кўпинча бир томонлама фикр билдириш, сиёсий жараёнларни билиб, билмай бир балопарастлик, ёки фобиялаштирвориш ҳолати кўзга ташланяпти. Кейин контекстдан кесволишдай, мавзуси сал оммалашиши учун, кўпчиликка ёқиш учун фейк маълумотларни берворишимиз ҳам бор.
Холис фикрим, ниятим блогеризм касб ёки даромад манбаи эмас, ўзини кўп сонли кузатувчилари учун қизиқарли контекстлар тайёрлаб, раҳбарларни ва халқни ичида бирдай юриб муаммоларни мутасаддиларни эътиборига етказиш керак деб ўйлайман. Холислик, ҳаётий тажриба, билим ва бошқалардан бир калла устун бўлиши керак, тармоқ фаолларимиз. Умуман жамоат назоратини кучайтириб халқни медиа, хуқуқий, иқтисодий саводхонлигини оширилишига сабабчи бўлсак яхши бўларди…
Илм олиш муддати бешикдан қабрга қадар, деб белгиланган. Одам боласи она қорнидан туғилганидан вафот қилгунича илм олмоққа мажбур.
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари Ёкутхон опа Маматова, Нозима Тошпўлатоваларга катта раҳмат. Тренинг иштирокчиларини ичида таниш журналист ва блогерлар билан яна бир марта кўришиб, биргаликда ишлаш, танимаган журналистлар билан танишиш имконияти туғилди.
Таниқли журналист ва депутатлар маърузаларини ҳам тинглаш имконияти
туғилди. Офлайн тренинглар самарали онлайнникидан анча юқори. Ишлашда давом этамиз… Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, билим кимда бўлса, буюклик олар….
Ойбек Алижонов