jqtm
Yuklanmoqda...

Марказда журналистлар учун медиа-тур ташкил қилинди

“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан Биргина Германия Федерал Ташқи ишлар Вазирлиги, Deutsche Gesellschaft fur Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH ва Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси ўтган давр мобайнида катта аудиторини эгаллаб улгурди.

Бугун эса лойиҳа асосида ташкил қилинган  бир қатор курсларда  иш қизғин. Иштирокчилар  касб  сирларини ўрганишмоқда.  Ушбу жараёнлар билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш мақсадида  медиа-тур ташкил қилинди.  Ташриф буюрган журналист ва блогерларга марказ ПР  менежери М.Хамраева курслардаги жараёнлар билан таништирди.

Маълумот учун айтиш керакки лойиҳа асосида ташкил қилинган  тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, дурадгорлик ва ёғоч ўймакорлиги, сантехника иши курсларида икки ой давомида умумий 120 соат, ҳафтада 5-кун 3 соатдан фуқаролар касб-хунар ўрганиб келишмоқда. Шунингдек, қандолатчилик, маникюр ва педикюр иши йўналишларида эса  бир ой  давомида 60 соатда, ҳафтада 5-кун 3 соатдан машғулотлар ўтказилди. Барча йўналишлардаги курсларнинг ҳар бирида воҳадошларимиздан 6-8 нафари касбий таълим олишмоқда.

 Мастура Хамраева