Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ННТ DVV Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда 5-6 июль кунлари «Зўравон экстремизмни профилактика қилиш мақсадида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда фейк янгиликлар билан ишлаш» мавзусида онлайн вебинар тренинг ўтказди.
Унда фейк янгиликлар мавзуси ноанъанавий ракурсдан ўрганилиб, ҳозирги fake оқими шу таҳлит ўсаверса нимага олиб келиши, ахборот апокалипсисининг портрети кейсларда таҳлил қилинди ва танганинг иккинчи томони сифатида фейкларсиз жамият назарияси ўрганилди. Фактчек инструментларда амалий машғулотлар ўтказилди.
Вебинар тренингда ОАВ вакиллари, PR соҳаси мутахассислари ва ННТ ташкилотлар ходимлари иштирок этти.