Хунарсиз ва дипломсиз инсон, айниқса қиз болалар келажагидан хавотирланади. Бизнинг жамиятда аёлларнинг ишлаши борасида қарама-қарши фикрлар доим бўлган, бироқ, қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ҳар бир аёл ўз йўлини топиши мумкин.
Энг катта муаммолардан бири – аёл ёки қизболага оиласида ишлашга имкон бермаса бу вазиятдан чиқиш қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим ўзгача мотивацияга уларга доим зарурдир.
Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан маҳорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида курсларда ўқиётган хотин-қизлар иштирок этди.
«Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат марказида бўлиб маҳорат дарси кўргазма билан бошланди. Унда ёш бўлишига қарамай қандолатчилик соҳасида ўз ўрнини топишга улгурган тадбиркор Мадина Абдурасулова бошлаган биринчи қадами ва эришаётган ютуқлари, бу борада таваккалчилик билан катта ишларни амалга оширгани ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга «Барқарор ҳаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази бизнес тренери Зарифа Фармонова тадбиркорликни бошлаш ва бизнес режа тузиш бўйича тренинг ўтди.
Маҳорат дарси амалий машғулотларга уланди. Ёш қандолатчилар ўз қўллари билан «Қандолатчилик» курсида ўрганган ширинликларини тайёрлашди. Ташкил қилинган тадбир асосида ишлаш истагида бўлган, аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган курс иштирокчилари ўзларига керакли кўникмаларга эга бўлишди.
Мастура Хамраева