Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагидаги «Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида журналист, блогер ва кўнгиллилар учун 9-11 август ойда Тошкент ш. «Глобал фуқароликни тарғиб қилишда ОАВ ва волонтёрларнинг роли» мавзусида семинар-тренинглар ташкил этди.
Маълумки, глобаллашув шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.
Тренингни ўтказишдан мақсад мазкур жамиятда радикализм ва терроризм билан боғлиқ долзарб ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммолар тўғрисида назарий ва амалий машғулотлар ёрдамида журналистлар, блогерлар, кўнгиллиларнинг глобал фуқаролик, зўравон эсктремизмига қарши ва бағрикенглик масалалари бўйича хабардорлиги ошириш, уларнинг ОАВлардаги сифатли материаллари орқали фуқароларни бузғунчилик фаолиятига жалб қилинишининг олдини олиш, низолар ва камситилишларнинг пайдо бўлишига қарши хабардор қилиш.Оммавий ахборот воситалари билан ишлашда кўнгиллилар, блогерлар ва журналистларнинг замонавий мультимедиа воситаларидан фойдаланиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Тренингда иштирокчиларга «Глобал фуқаролик» , унинг аҳамиятини тушинишга кўмаклашиш ва бу соҳадаги кўникмаларни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда журналистлар, блогерлар ва кўнгиллилари материалларида ушбу мавзуни тарғиб қилиш, «Зўравон экстремизмига қарши: қийинчиликлар ва муаммолар» терроризм тарғиботининг вайронкор таъсири қандай амалга оширилаётгани, фуқароларнинг радикаллашуви сабаблари, бу муаммоларни қандай қамраб олиш ва ахборот соҳасида бу таҳдидларнинг олдини олиш, «Бағрикенглик», миллатлараро ва динлараро тушуниш ғояларини илгари суриш ва жамиятда маданий хилма-хилликни янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот ишлари ёрдамида мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашга фаол таъсир ўтказиш каби тушунчалар бўйича тўлиқ тасаввур берилади.
Ташкилотчиларнинг алоқа маълумотлари:
E-mail: uzjournal@ mail.ru
Веб-сайт: https://journal-itc.uz