jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупцияга қарши кураш соҳасида очиқлик: янги воситалар ва имкониятлар

Шу йилнинг 6 сентябри Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази Тошкент шаҳридаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда очиқликни таъминлашда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик фаолларининг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича ўқув семинари ўтказди. Тадбирда етакчи анъанавий ва онлайн ОАВлардан 40 нафар журналист, блогерлар ва ННТ вакиллари иштирок этди. Тренинг, аслида, коррупцияга қарши кураш каби нозик соҳада очиқлик жараёнларини кенгайтиришда журналистлар, блогерлар ва фуқаролик жамиятининг ўрни ҳақида қизғин муҳокамалар майдонига айланди.

Тренингни очар экан, Агентлик Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров Агентлик олдига қўйилган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди ва бу борадаги кенг кўламли очиқликка эришиш ва бутун жамият ва умуман ҳар қандай давлатга таҳдид солаётган коррупцияга қарши янада самарали курашиш учун оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида батафсил тўхталди.

 Агентлик масъул ходими Миршод Хўжаев тақдимоти ва у билан бўлиб ўтган муҳокамада журналист ва блогерлар коррупцияга қарши курашиш соҳасида очиқликни таъминлаш бўйича тузилманинг иш мазмуни, шакл ва услублари билан яқиндан танишдилар.

Мутахассис таҳлилий ва суриштирув материалларини тайёрлашда муҳим манба ва ёрдамчи бўлиши мумкин бўлган xarid.uz, regulation.gov.uz, stat.uz, опен budjet.uz каби очиқ манбалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратди. M.Xoъжаев бу борада Агентликнинг массмедиа билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

ЖҚТМ тренерлари Ёқутхон Маматова ва Артур Кан коррупцияга қарши кураш мавзуларида журналистик суриштирувни тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари ва усулларини тушунтирдилар. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг таълим, қурилиш, давлат харидлари, сармоя, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги коррупция каби нозик мавзулар бўйича текширув ўтказиш амалиёти таҳлил қилинди. Блогерлар ва фуқаровий жамият фаоллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва иштирокчиларни тергов ўтказиш усуллари билан таништирдилар.

Амалий машғулотлар давомида материаллар тайёрлашда Опен Дата журналистикаси кўникмаларини қўллаш, очиқ маълумотлар базалари билан ишлаш, визуализация ва фактларни текшириш платформаларидан фойдаланиш бўйича ижодий топшириқлар бажарилди.

Иштирокчилар, шунингдек, таълим, қурилиш, давлат харидлари, соғлиқни сақлаш, экология ва кино ишлаб чиқариш соҳаларида суриштиурвлар тайёрлаш, манфаатлар тўқнашувини излаш ва ёритиш бўйича медиа-режаларни ишлаб чиқдилар. Шунингдек, тренингда медианинг турли соҳалари вакиллари IT-технологиялар ютуқларидан, аудитория учун қизиқарли ва жозибадор медиа-контент тайёрлашнинг янги замонавий воситаларидан қандай фойдаланиши ва касбий фаолиятида яхшилаши мумкинлигини аниқ намоён қилди.