jqtm
Yuklanmoqda...

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази “Иқтисодий ривожланиш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситалари салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича тренинг ўтказди.

2024-йил 20-21-август кунлари Наманган шаҳрида “Иқтисодий ривожланиш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситалари салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдаги журналистлар, блогерлар, фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишдилар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан ижтимоий ҳимоя масалаларини сифатли ёритиш зарурлиги, шунингдек, ушбу мавзуни ёритишда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани, хусусан, манбалар , мавзуни ёритишда касбий кўникмалар етишмаслиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Тренинг доирасида вилоят аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Абдуллажонов Мирзабаҳром ҳам сўзга чиқиб, ўз маърузасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар тўғрисида, Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. У ўз маърузасида вилоятда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, кредитлар ажратиш, суғурта масалаларида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан мисоллар келтирди. Мутахассис аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, аҳолининг мурожаат ва муаммолари билан ишлаш, ёлғиз кексаларнинг муаммолари ҳақида атрофлича маълумот берди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бугунги кунда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор қаратилаётган бўлса-да, қашшоқликни камайтириш масаласи ҳам долзарблигича қолмоқда. Мутахассис билан кейинги фаол суҳбат давомида иштирокчилар кўплаб долзарб ижтимоий масалаларни муҳокама қилдилар, шунингдек, бугунги кундаги ижтимоий ҳимоянинг ўтган йилларга нисбатан фарқи, шунингдек, ижтимоий соҳа ходимлари журналистлардан шу масалаларни сифатли ва мунтазам ёритилишини кутаётгани ҳақига сўз борди. Иштирокчилар хорижий мамлакатларида ижтимоий хизматлар билан ҳамкорликда кўнгиллиликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли маънавияти ва ёрдамга муҳтож фуқароларга нисбатан бағрикенглик савиясини оширишда катта муваффақиятларга эришаётган хорижий оммавий ахборот воситалари мисолларини келтиришди. Журналистлар ижтимоий хизматларга оммавий ахборот воситалари билан янада фаол ҳамкорлик қилиш, ўз тадбирларига таклиф этиш, муваффақиятли фаолиятидан намуналар кўрсатишни маслаҳат берди.

Гуруҳлада бўлиб ўтган амалий машғулотларда иштирокчилар вилоятда қандай ижтимоий ёрдам ҳали ҳам етарли эмаслиги ва нима сабабдан эканлигини таҳлил қилиш устида ишладилар. Гуруҳ тақдимотларида иштирокчилар ушбу мавзуларда фаол баҳслашдилар ва сўзга чиқдилар. Бу масалаларда давлат бюджетидан келиб чиқиб, болалар саломатлигини яхшилаш, турли қиммат ва кераксиз тадбир ва байрамларни ўтказиш харажатларини камайтириш бўйича таклифлар билдирилди. Шу билан бирга, бир қатор иштирокчиларнинг таъкидлашича, мунтазам равишда ажратилаётган ёрдам маблағлари кўп ҳолларда қарамликка олиб келади, айниқса аёллар ўз касбий маҳоратини оширишга, иш қидиришга ва ўз меҳнати билан пул топишга интилмаяптилар деган фикр билдирдилар.

Материалларнинг ўзига хос мазмунини ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича машғулотларда тренерлар қизиқарли матнлар, сарлавҳалар, материал форматини тўғри танлаш, шунингдек ишончли маълумот манбаларини тайёрлашнинг назарий асосларини тушунтирдилар. Тренингнинг муҳим жиҳати амалий машғулотлар билан Дата Жоурналисм воситаларидан фойдаланиш бўйича сессия бўлди. Тренинг якунида иштирокчилар ушбу мавзу бўйича ўз материалларини яратиш бўйича медиа-режаларни ишлаб чиқдилар.

Тренингнинг якуний қисмида иштирокчилар ўзларининг ОАВлари учун тренинг мавзуси бўйича материаллар яратиш бўйича ўзларининг медиа-режаларини тайёрладилар. Сўнгра тренингнинг ёпилиши бўлиб, иштирокчилар ушбу тадбир юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.