jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупцияга қарши биргаликда

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ахборот хизмати, ОАВ ва ННТ ходимлари учун Коррупцияга қарши курашиш соҳасида очиқликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, ушбу тренинг иштирокчилар учун касб маҳорати, дунёқараши ҳамда амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Қисқача ўзаро танишувдан сўнг, малакали ва тажрибали мутахассис, медиатренерлар Ёқутхон Маматова, Артур Кан ҳамда агентлик масъул ходими Миршод Хўжаевлар томонидан коррупцияга қарши курашишда очиқликни таъминлаш, ижтимоий шерикчилик, журналист суриштируви, замонавий-интернет журналистикаси имкониятлари ва ахборот манбаларидан фойдаланиш, Open Data, рақамлаштириш ва факт-чекинг билан ишлаш каби қизғин мавзуларда тақдимотлар қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнггида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ҳамда кичик гуруҳларда тақдимот мавзулари доирасида амалий машғулотлар ўтказилди.

Семинар-тренинг якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Дилрабо Курязова, пресс-секретарь