Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази жорий йилнинг сентябрь ойида ЭХҲТ билан “Ёшлар ўртасида терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм, радикаллашувнинг олдини олиш: Медиаларда ёритиш” мавзусидаги янги қўшма лойиҳа устида иш бошламоқда.
Лойиҳанинг мақсади профилактика ишларида оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан уларнинг ижтимоий шериклигини кучайтириш орқали радикаллашув, экстремизм ва терроризм каби таҳдидларга қарши курашишда профилактикани кучайтиришга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳанинг мақсади:
• ОАВ ва фуқаролик жамияти вакилларининг замонавий таҳдидлар ва ТОБЗЭРни олдини олиш усуллари ҳақида хабардорлигини ошириш.
• ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мавзуларни ёритиш учун муқобил ривоятлар ва медиа-контентни яратиш бўйича кўникмаларни фокус-гуруҳларда ривожлантириш ва амалиётда ўтказиш.
• ТОБЗЭРнинг олдини олиш бўйича ишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш.
ТОБЗЭРнинг олдини олиш масалаларида бугунги кунда мамлакат ёшларининг давом этаётган радикаллашуви алоҳида ташвиш уйғотади, гарчи бир неча йиллардан буён ҳамма жойда радикаллашув ва терроризм тарқалишининг олдини олиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун Миллий Ҳаракат дастурида, хусусан, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти олдига қуйидаги вазифалар аниқ белгилаб берилган:
• экстремизм ва терроризмга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этиш;
• экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, ўз мамлакатининг анъаналари ва тарихига ҳурмат, ранг-баранглик ва бағрикенглик қадриятини эътироф этиш ғоясини оммалаштириш;
• вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, шу жумладан Интернет глобал ахборот тармоғидан экстремистик ва террористик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;
• аёллар/қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва экстремизм ва терроризмга қарши курашишда уларнинг ролини кучайтириш;
• ушбу соҳада халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.
Бу ишда мамлакатимиз аҳолиси, жумладан, ёшлар билан бевосита иш олиб бораётган фуқаролик жамияти ва маҳаллалар фаоллари ҳам катта ёрдам бўлмоқда. Оммавий ахборот воситалари терроризм ва экстремизмга, жумладан, диний радикаллашувга қарши курашиш соҳасида ижтимоий мулоқотнинг энг муҳим воситаси бўлиб, ушбу таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида ахборотни таъминлаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва зарур чора-тадбирлар кўришга таъсир кўрсатиш имконини беради.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, рақамли экстремистлар янги авлоди ижтимоий тармоқларнинг унумдор тупроқларида ишламоқда, бу ерда ўзини “диний эксперт” деб атайдиганлар фаол бўлиб, ўзларининг кўпинча бузиб кўрсатилган динга оид қарашларини талқин қилмоқдалар, уларнинг муайян қисми эса ҳар хил турдаги диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг эмиссарлари. Ижтимоий тармоқ сайтлари террорчиларни ёллаш жараёнини осонлаштирди, чунки улар ўз постларига изоҳ қолдирган кўплаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплашлари мумкин.
Бу жараёнларга қарши туриш учун интернет орқали экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишига баркамол қарши тура оладиган мутахассислар, журналистлар, блогерлар сонини кўпайтириш зарур. Айниқса, таълим, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳаракатчанлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган, ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган ёшлар бундай тарғиботларга айниқса мойил. Ёшлар бугун мамлакатимиз аҳолисининг кўп қисмини ташкил этади. Шу муносабат билан журналист ва блогерлар томонидан фуқароларни, асосан, ёшларни бузғунчи радикал ва террористик гуруҳларга қўшилиб кетиш ва жалб қилишдан огоҳ этиш борасидаги ишларни кучайтиришлари зарур. Муваффақиятли халқаро тажрибаларни ўрганиш билан бирга, энг самарали форматлардан фойдаланган ҳолда ёшлар учун муқобил, қарама-қарши ғояларни янада самаралироқ таъкидлаш ва тарғиб қилиш зарур.
Лойиҳа доирасида муқобил ғоялар билан ёшлар реэлсларини яратиш учун медиасаводхонлик ва ижтимоий медиа кўникмаларидан фойдаланган ҳолда ушбу масалаларни медиаларда ёритиш учун Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида интернет тармоғи орқали ёшларнинг радикаллашуви таҳдидларининг олдини олиш бўйича минтақавий журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида тренинглар ўтказилади.
Шунингдек, тренинг иштирокчилари танлов асосида ёшларнинг радикаллашувининг олдини олиш бўйича 3 та энг яхши видеороликни тайёрлаб, кейинчалик уларни телевизорда намойиш этадилар. Тренинглар иштирокчилари жамиятда муваффақият ва шон-шуҳрат қозонган ёшлар ҳақидаги сторителлинглар, интервю ва ҳикояларидан иборат қисқа тўпламларини Таълим марказининг умумий платформасига жойлаштирадилар.
Журналистлар ва фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида медиа платформаларда, жумладан, маҳаллий телеканалларда “ток-шоу”ларда ёшлар, жумладан, қизлар учун радикаллашувнинг долзарб таҳдидларини муҳокама қилиш учун очиқ мулоқотлар ўтказишга ушбу масалалар билан шуғулланувчи масъул ҳукумат вакилларини, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини иштирок этишга таклиф қилиш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон журналистлари, блогерлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида профилактика масалалари ва ёшлар билан ишлаш тажрибасини муҳокама қилиш учун якуний халқаро давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.
Лойиҳа ташкилотчилари ва амалга оширувчилар унинг натижалари ёшлар ўртасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олишга, жумладан, интернетдан экстремистик ва террористик мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга хизмат қилади, деб умид қилишмоқда.