jqtm
Yuklanmoqda...

Коррупцияга қарши курашиш масалаларини ёритиш бўйича навбатдаги тренинг бўлиб ўтди

“Журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусидага навбатдаги тренинг-семинар 9-10 июнь кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтди.

Ёз ойининг илк кунларидаги аномал иссиқлик, Фарғона водийсининг энг аҳолиси зич жойлашган Андижон вилоятида айниқса сезилиб турди. “Андижон шаҳри ҳокими ва унинг атрофида бўлаётган воқеалар, вилоятда яшаётган оддий аҳолини ҳам албатта қизиқтирмоқда. Бу семинарнинг вилоятимизда хозир бўлиб ўтаётгани – айни мавриди деб биламан. Айниқса бизлар, ОАВ вилоятдаги коррупцион вазиятларни қай тарзда, ва қайси воситалар билан таъсирли ёритишни шу каби триенинглар орқали кўпроқ билишимиз, ва амалиётда қўллашимиз жуда муҳим” дейди “, Умид Мамарасулов (Daryo.uz)

Дарҳақиқат, 2 кунлик анжуман журналист, блогер ва ННТ фаолларида катта қизиқиш уйғотганини уларнинг фаол иштирокидан ҳам яққол билиниб турди.

Семинарнинг илк куни, иштирокчиларга ҳалқаро ва миллий қонунчилик асослари, дунё тажрибалари мисоллар орқали тушунтириб берилганидан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлинган холда, уларга берилган кейсларни қай тарзда таъсирли кўрсата олишларини плакатларда чизиб тақдим этдилар. Қизиғи шундаки, ёш тоифасига кўра бўлинган гуруҳлар, ўз дунё қарашидан келиб чиқиб коррупцион вазиятларни ўзгача ёритиш усулларидан фойдаланиши эътиборлидир. Масалан, тажрибали ОАВ (оммавий ахборот вакиллари) фельетон ва аналитик мақолаларни танлаган бўлсалар, ёш талаба-журналистлар замонавий ижтимоий тармоқлар тарафдорлигини таъкидладилар.

Малакали медиа-тренерларимиз Наргис Қосимова ва Авазхон Хайдаровлар семинарнинг иккинчи куни ишрокчиларга, пора турлари, жиноят кодексидаги моддалар ва уларнинг фарқи ҳақида гапириб бердилар. Мисол учун, фирибгарлик ва порахўрлик. Улар ўртасидаги фарқ. Жинойи вазиятни ёритишда қўлланини жоиз ва мумкин бўлмаган сўзлар, қатнишчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. 

Шунингдек тренинг-семинар иштирокчилари, яна гуруҳларга бўлинган холда коррупцион вазиятларни роллар орқали намоиш этдилар. Ноқонуний дарахтлар кесилиши, ижтимоий объектларни қуришдаги растрата, келишилган тендерлар каби ғайри ноқонуний ишларни қай тарзда ёритиш – журналист, блогер ва ННТ фаоллари тарафидан моҳирона намоиш этилди.