Иқтисодий мавзуларни ёритишда журналистлар ва блоггерлар ўрни қандай? Иқтисодий мавзуни қандай ёритамиз? Таъсир сифатини қандай оширамиз?
Тошкент шаҳридаги «Крокус Плаза» меҳмонхонасида шу йилнинг 2-4 март кунлари Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази томонидан “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларининг иқтисодий журналистика бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бу саволларга жавобларни ўтказилаётган тренингда билиб олдик. Тренинг мақсади Ўзбекистонда журналистика йўналиши талабалари ва журналист, блогерлар учун «Иқтисодий журналистика» ихтисослигини ривожлантиришга ҳисса қўшиш.
Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан тренингда таникли тренерлар Ёқутхон Маматова, Анора Содиқова, Нозима Тошпўлатовалар «карточка», «таҳлил», «кўрсатма», «шахсий тажриба», «йўриқнома» каби мавзуларда кенг маълумотлар беришди. Журналист ва блогерлар материал сарлавҳаси билан ишлашни, қисқача иқтисодий мавзуни ёритишни ўрганишди, тажриба алмашишди.