jqtm
Yuklanmoqda...

Журналистлар БМТ ТДнинг «Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой биноларини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси билан танишмоқда

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Avenue Park масканида БМТ тараққиёт дастури, Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой биноларини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси бўйича Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи журналист ва блогерлар учун «Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари: оммавий ахборот воситаларида ёритиш» мавзусида 2 кунлик тренинг бошланди.

Унда Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ва республикада фаолият олиб бораётган медиаларининг 30 нафарга яқин журналист ва блогерлари қатнашмоқда.

Тренинг дастуридан «Глобал иқлим ўзгариши даврида БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари: Ўзбекистонда муқобил энергия манбааларини ривожлантириш ва энергияни тежашнинг асосий жиҳатлари», «Мамлакатнинг қишлоқ жойларида уй-жой қурилишида фойдаланилаётган энергия тежовчи технологиялар, уларнинг афзалликлари», «Экожурналистика: тарифлар тизими ва ўзига хослик. Журналистика ва касбий этика учун халқаро сифат стандартлари» каби бир қатор муҳим мавзулар ўрин олган.

Икки кунлик машғулотларни маҳоратли медиа тренерлар, экожурналист Наргис Қосимова ҳамда медиа тренер, журналист Нодира Алимовалар олиб бормоқда. Шунингдек, лойиҳада маҳаллий экспертлар ҳам иштирок этмоқда.