“Жамиятда радикаллашув ҳамда терроризм таҳдидларига олиб борувчи зиддиятларга йўл қўймаслик ва бағрикенглик масалалари” мавзусида Ўзбекистон ЖҚТМ ва ЕХҲТ ҳамкорлигида 2022 йилнинг бўлиб ўтган тренинглар иштирокчилари ўртасидаги энг яхши материаллари танлови якунланди.
Тренингларда журналистларнинг билим ва тажрибалари ортиб қолди десак, ҳато бўлади. Чунки одатда, тренингларимизда журналистиканинг янги тенденцияларига қизиқувчан энг илғор, ўз ишининг фидокор заҳматкашлари иштирок этадилар. Тренингларимизда биз медиатренерлар янги мавзулар, янги форматлар, янги жанрлар ҳақида маълумотлар берамиз, ўз ишининг усталарига мониторинг натижаларида маълум бўлган ва аудиториямиз билишни истаган мавзуларни очамиз, йўналтирамиз. Уларга шунинг ўзи кифоя. Қолгани эса уларнинг ташаббускорлиги, фидокорлиги, салоҳиятига боғлиқ.
Лойиҳа доирасида олиб борилган танловга 30 дан ортиқ материал келиб тушди. Материалларнинг деярли ҳаммаси кенг кўламли, таҳлилийлиги билан бизни қувонтирди. Журналистларимизнинг маҳоратига балли!
Диққат, танлов ғолибларини маълум қиламиз:
- 1-ўринни xabar.uz интернет нашри муҳаррири Барно Султонова “Жамиятда мустақил фикр бўғилса радикаллашув кучаяди” номли мақоласи учун;
- 2-ўринни «Ўзбекистон» радиоси муҳаррири Шоҳида Абдуалимова “Шу куннинг мавзуси” радиоэшиттириши учун;
- 3-ўринни gazeta.uz мухбири Аброр Қурбонмуротов “Ўшандан бери қўрқаман уйга кира олмайман”. Термизликлар Афғонистондан ракета учиб келгани ҳақида” ги мақоласи учун тақдирланадилар.
Ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 21 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Танловда ўз материаллари билан иштирок этган барча журналистларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва материаллари ҳайъат томонидан энг яхши деб топилган мауллифларни табриклаймиз.
…Кузнинг таровати серҳосиллиги билан мафтункор.