Давлат геология қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Konrad-Adenauer-Stiftung фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида коррупцияга қарши курашиш масалалари: Ўзбекистон масс медиасида ёритилиши» мавзусида тренинг ўтказилди.
Дастур доирасида:
– Иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида коррупцияга қарши курашиш. Халқаро ва миллий тажриба.
– Коррупция масалаларини ёритишда аҳлоқий меъёрлар. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш тамойиллари.
– Фейклар ва факт-чекинг платформалари билан ишлаш кўникмалари.
«ОАВнинг коррупцияга қарши курашишдаги роли» мавзуларида экспертлар иштирокида мунозарали давра суҳбатлари ташкиллаштирилди, тақдимотлар, видеороликлар намойиш этилди.
Давлат геология қўмитаси матбуот хизмати ҳам ушбу тадбирдада иштирок этди.
Тренингда Иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида коррупцияга қарши курашиш масалаларини Ўзбекистон масс медиасида ёритилишида энг замонавий маълумот олиш усулларига урғу берилди.